“Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–20-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.
📑 Қарорга кўра, 2026 йил 1 майдан халқаро дастурлар (“Stent for Life” ва “Action Plan for Stroke”) асосида ишлаб чиқилган Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури (Миллий дастур) ҳудудларда босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.
🔹 бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида 30 ёшдан ошган аҳоли ўртасида йилига 1 марта мақсадли тиббий текширувлар ўтказилади;
🔹 туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларида туну кун фаолият юритувчи инфаркт ва инсульт бригадалари фаолияти йўлга қўйилади;
🔹 халқаро стандартлар асосида беморларнинг клиник маршрутлари (clinical pathways) ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;
🔹 тез тиббий ёрдам бригадалари сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш имкониятига эга телеметрик электрокардиограф ҳамда мониторли дефибрилляторлар билан таъминланади.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.