Эронда 2025 йил охирида бошланган оммавий тартибсизликлар пайтида 3700 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими турли даражада жароҳат олган.
Бу ҳақда мамлакат Мажлиси Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раиси Иброҳим Азизий маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тартибсизликлар оқибатида 2200 дан ортиқ хавфсизлик кучлари автомобили, 250 дан зиёд мактаб ва 300 та масжидга зарар етган.
Tasnim агентлигининг хабар беришича, 11 январь ҳолатига кўра, намойишлар давомида ҳалок бўлган хавфсизлик ходимлари сони 111 нафарга етган.
Норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрь куни Теҳрондаги Катта бозорда миллий валюта қадрсизланиши ва иқтисодий қийинчиликлар ортиши фонида бошланган ва қисқа вақт ичида мамлакатнинг кўплаб шаҳарларига тарқалган. Тартибсизликлар авжига чиққанидан сўнг, Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб интернетга киришни чеклаган.
Расмийлар ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони бўйича ҳали тўлиқ статистик маълумот эълон қилмаган. Аввалроқ тахминан 3000 киши ҳибсга олингани маълум қилинган эди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.