Жума куни эрталаб Япония Бош вазири Санаэ Такаичи ҳукумати 465 ўринли қуйи палатани тарқатиб юбориш режасини маъқуллади. Бош вазирлар қуйи палатани тарқатиб юбориш ваколатига эга бўлса-да, бу 60 йил ичида биринчи марта қуйи палата мунтазам парламент сессияси бошида тарқатиб юборилди.
Jiji Press хабарига кўра, кейинги вазирлар маҳкамаси йиғилишида ҳукумат 8 февралда қуйи палата учун умумий сайлов ўтказишга қарор қилди. Шу тариқа, сайловлар қуйи палата тарқатилганидан 16 кун ўтгач бўлиб ўтади, бу эса Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан бери энг қисқа муддат ҳисобланади. Ушбу қарор сайловчиларга рақобатдош сиёсат таклифларини баҳолаш учун кам вақт қолдиргани учун танқид қилинди.
Расмий сайлов кампанияси келаси сешанба куни бошланиши режалаштирилган.
Амалдаги депутатларнинг ваколат муддати 2028 йилда тугашини инобатга олган ҳолда, бош вазир Санаэ Такаичи сайловлар ўтказиш ҳақидаги қарорини шу билан изоҳлади: у ҳозиргача октябрда бошланган бош вазирлик фаолияти ва ўша ойда шакллантирилган, унинг Либерал-демократик партияси ҳамда Япония Инновация партиясидан иборат янги ҳукмрон коалиция учун жамоатчилик қўлловини ола олмаган.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.