Оқ уй Х тармоғида "Пингвинни қучоқла" деб номланган суратни жойлаштирди. Суратда АҚШ президенти Доналд Трамп ва Гренландияда қор устида хаёл суриб кетаётган пингвин тасвирланган. Пингвин қаноти билан Америка байроғини ушлаб туради.
Масала шундаки, ушбу оролда ва умуман Арктикада пингвинлар яшамайди. Бу мавжудотлар Жанубий ярим шар учун хосдир. Шимолий ярим шарда пингвинларни фақат Галапагос оролларидан топиш мумкин.
Аввалроқ Трамп Гренландияни қўшимча молиялаштириш ғоясидан воз кечган, шу билан бирга, Қўшма Штатлар оролга тўлиқ ҳарбий кириш имкониятига эга бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Ўшанда Трамп ҳеч бир давлат ёки иттифоқ Гренландияни АҚШ каби ҳимоя қила олмаслигини айтганди. Унинг фикрича, уларнинг кучи "барча тахминлардан ошиб тушади." Америка раҳбарининг таъкидлашича, дунё бунга икки ҳафта олдин Венесуэладаги воқеалар мисолида ишонч ҳосил қилган.
Бундан ташқари, Трамп 1 февралдан Дания ва орол манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатлар учун қўшимча божларни бекор қилди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.