Россия ҳужумларни асосан Киев, Харков ва Киев вилоятига йўналтирган.
Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, ҳужумлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши яраланди, улардан уч нафари касалхонага ётқизилди. Дрон бўлаклари пойтахтнинг бир нечта туманларига қулаши оқибатида ёнғинлар чиққан. Бундан ташқари турар-жой бинолари, офис, шахсий хонадон шикастланиб, кўп қаватли уйлар ва тиббиёт муассасасининг ойналари синган.
Украина Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, Харковда 19 киши жабрланган, улар орасида бир бола ҳам бор. Уй-жойлар, ётоқхона, корхона, шунингдек, туғуруқхона ва шифохона шикастланган. Ёнаётган бинолардан одамларни эвакуация қилиш ва ҳодиса оқибатларни бартараф этишга 130 дан ортиқ қутқарувчи жалб қилинган.
Киев вилоятида эса зарбалар натижасида тўрт киши яраланган. Бровар ва Бориспол туманларида хусусий уйлар ва автомобилларга зарар етказилган.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.