Украина учун «Фаровонлик режаси» қандай?

Украина учун «Фаровонлик режаси» қандай?

Politico нашри Европа комиссияси томонидан 22 январь куни бўлиб ўтган саммит арафасида ЕИ аъзо давлатларига юборилган ҳужжатга таяниб, Украина учун мўлжалланган «фаровонлик режаси» деб аталувчи ЕИ ва АҚШ ўртасидаги келишув лойиҳаси тафсилотларини эълон қилди.

18 бетдан иборат ушбу лойиҳа Украинани тиклаш бўйича 10 йиллик стратегияни тавсифлайди ҳамда унинг Европа Иттифоқига «тезлаштирилган» аъзо бўлиш йўлини назарда тутади. Уч нафар европалик амалдор ва дипломатнинг айтишича, ҳужжат ЕИ давлатлари пойтахтларида бўлиб ўтган саммитда муҳокама қилинган.

Молиявий стратегия 2040 йилгача мўлжалланган. Ҳужжатда, шунингдек, лойиҳани ишга тушириш учун «100 кунлик режа» ҳам тилга олинган.

Айни пайтда лойиҳада уруш «ишончли» тарзда якунланмагунча кенг кўламли ташқи инвестицияларни жалб қилиш қийин бўлиши тан олинади. Бу эса яқин истиқболда эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда.

«Фаровонлик режаси» аввалги «20 пунктли режа» ғояларининг давоми сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, у ўз навбатида Доналд Трампнинг дастлабки тинчлик режаси таклифларига асосланган.

Ҳужжатда АҚШга Украинани тиклашда «етакчи роль» ажратилган. Шу билан бирга, Вашингтон донор эмас, балки стратегик иқтисодий ҳамкор, инвестор ва ишонч кафолати сифатида кўрилади.

Режага кўра, 10 йил давомида Европа Иттифоқи, АҚШ ва Халқаро валюта жамғармаси ҳамда Жаҳон банкини ўз ичига олган халқаро молиявий институтлар Украинанинг тикланишига давлат ва хусусий капитал ҳисобидан тахминан 500 миллиард доллар инвестиция киритади.

Европа комиссияси 2028 йилдан кейинги ЕИнинг етти йиллик бюджети доирасида қўшимча равишда 100 миллиард еврони бюджет қўллаб-қувватлаши ва инвестиция кафолатлари орқали йўналтиришни режалаштирмоқда. Ушбу маблағлар яна 207 миллиард евро инвестиция жалб қилишни таъминлаши керак.

АҚШ Украина тикланишида америка-украина инвестиция жамғармаси орқали иштирок этишни режалаштирмоқда. Бироқ ҳужжатда молиялаштиришнинг аниқ ҳажмлари кўрсатилмаган.

Қайд этилишича, Америка томони фойдали қазилмаларни қазиб олиш, инфратузилма, энергетика ва технология соҳаларига инвестиция киритишдан манфаатдор.

Аввалроқ Европа комиссияси раиси ЕИ ва АҚШ «фаровонлик режаси» бўйича келишувга яқин эканини билдирган эди. Ушбу режа бешта йўналишга асосланган: ишлаб чиқариш самарадорлиги, Украинани ЕИ бозорига интеграция қилиш, инвестициялар, донорлик қўллаб-қувватлаши ва ислоҳотлар.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан мазкур лойиҳа Украина 2027 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлишини назарда тутади, дея даъво қилиб, Будапешт бундай сценарийга қарши эканини билдирган. Украина Ташқи ишлар вазирлиги эса жавоб тариқасида Орбан мамлакатнинг Европа интеграциясини тўсиб қўйиш имкониятларини ортиқча баҳолаётганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

Кўрфазда АҚШ учун нохуш вазият

Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

"Реал" мухлисларини хурсанд қиладиган хабар чиқди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тиззасидаги жароҳатини даволашда давом этмоқда.

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Эрон ядровий апокалипсис уюштириши мумкин

Эрон агар АҚШ ва Исроил ўз ҳужумларини давом эттирса, Димонага зарба бериб, ядровий апокалипсис уюштиришини айтди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эрон бир шарт билан Яқин Шарқдаги можарони деэскалация қилишга тайёр

Бу ҳақда Масъуд Пезешкиён Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали суҳбатида маълум қилди.

Эрон Трамп кутгандан кучлироқ бўлиб чиқдими?

Бу ҳақда The New York Times америкалик ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.

Эрон кенг “кўламли уруш” босқичига ўтмоқда

Шунингдек, ушбу ракеталар билан ҳужумларнинг узоқлиги, интенсивлиги ва давомийлиги ортиши айтилмоқда.

Эрон: ишлар режадагидан 4–5 ҳафта олдинда

АҚШ Эрон кемаларини қўлга олиш ўрнига уларни йўқ қилмоқда ва бу “янада завқлироқ”.

"Борма, куясан": Эрон Ормуз бўғозини миналаштирмоқда

Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.

Байрут жонли эфир пайтида бомбардимон қилинди

Бу ҳодиса Ливан ва Исроил ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир вақтда содир бўлди.

Исроил Эрон расмийларининг “суякларини синдиришда” давом этмоқда — Нетаняху

Бенямин Нетаняху, Исроил Бош вазири 10 март куни маълум қилишича, Исроил Эрон расмийларининг суякларини синдиришда давом этмоқда.

Хитой дунёдаги энг катта армиялардан бирига айланди — Business Insider

Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.

Яқин Шарқ минтақасидаги урушнинг бастлабки 10 кунида 1700 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди — Reuters

"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.

Германия Бундесвери Украинга Patriot ракета тизимларини етказиб беришни ташкил қилмоқда

Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.

Эрон дрон ҳужумларидан кейин БААдаги йирик нефть заводи тўхтатилди

Reuters маълумотига кўра, БАА давлат нефть компанияси ADNOC Рувайсдаги нефтьни қайта ишлаш мажмуасини ёпган.

Эрон Исроилга зарба бериш учун гипертовушли ракеталардан фойдаланганини айтди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил ва АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар пайтида гипертовушли ракеталар қўлланганини маълум қилди.

Алания 27–28 март кунлари халқаро Ультра Траил пойгасига мезбонлик қилади

Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та уюшган жиноий гуруҳ фош этилди

Қидирувда бўлган 533 нафар шахс қўлга олинган.

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтаклани юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.

НАТО ҳаво мудофаа тизими Туркияда Эрон ракетасини уриб туширди

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.

Эронда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлар мулки мусодара қилинади

Эрон Бош прокуратураси АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи фуқароларга тегишли барча мол-мулкни мусодара қилмоқда.

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Воқеа 2 март куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган

Германияда турар жой биносига метеорит тушди

Полиция вакили DPA агентлигига қулаган метеоритлар бошқа ҳудудлардаги томлар ва уйларга ҳам зарар етказганини билдирган.

Баҳрайнда йирик нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

Bapco компанияси форс-мажор ҳолатини эълон қилди, бу эса заводнинг ёнилғи етказиб беришни тўхтатишидан далолат беради.

Исфаҳондаги ядро объекти жиддий шикастланган

Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирча бу баёнотларга изоҳ бермади

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.