Пекин Қўшма Штатларни Гренландияга нисбатан ўз ҳаракатларини оқлаш учун "Хитой таҳдиди"дан фойдаланишни тўхтатишга чақирмоқда. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Го Сзякун маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.
"Биз АҚШни ўз манфаатларини кўзлаш учун "Хитой таҳдиди"ни баҳона қилишни бас қилишга чақирамиз," - деди дипломат орол атрофидаги вазиятни изоҳлар экан.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп НАТО ва Данияга мурожаат қилиб, Гренландиядан гўёки оролга нисбатан ҳарбий амбитсияларга эга бўлган Россия ва Хитойни "олиб ташлашни" талаб қилганди. Унинг таъкидлашича, ҳудудни "иккита ит қўшилган арава билан ҳимоя қилиб бўлмайди."
Кўп ўтмай Трамп Гренландия атрофидаги вазият туфайли Европанинг бир қатор давлатларига қарши божлар жорий этилишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, савдо тарифлари оролни "тўлиқ ва якуний сотиб олиш" бўйича келишувга эришилгунга қадар амал қилади.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.