Қозоғистонлик эксперт Булат Султонов Доналд Трампнинг бугунги сиёсати жамиятда катта ва ёш авлод ўртасида қарашлар тафовутини кучайтирётганини айтган. Ҳозирги воқеалар қозоқ ёшлари учун “совуқ душ” бўлиб, кўплаб иллюзияларни йўққа чиқараётганини таъкидлаган.
“Катта авлод Россияга нисбатан ижобий муносабатда ва турли воқеаларга қарамай биз Россия билан дўст бўлиб қоламиз. Украинадаги махсус ҳарбий операция эса Қозоғистон ёшларининг кайфиятига беқарорлаштирувчи таъсир кўрсатди. Ёш авлод бу масалада қисман ревизионистик позицияларни эгаллай бошлаяпти. Аммо ҳозир содир бўлаётган воқеалар, хусусан Доналд Трамп сиёсати билан боғлиқ жараёнлар ёшларимиз учун худди совуқ душ бўлди”, деган у.
Султонов МДҲ ва ЁИИ доирасида ҳамкорлик “юмшоқ куч” орқали мустаҳкамланиши, жамиятни бўлувчи эмас, бирлаштирувчи омиллар изланиши кераклигига алоҳида урғу берган.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.