Анталиянинг тематик боғлари ҳақида эшитганмисиз?

Анталиянинг тематик боғлари ҳақида эшитганмисиз?

Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.

Афсоналар диёри

Афсоналар диёри Белек ҳудудида жойлашган бўлиб, Туркиянинг энг йирик кўнгилочар мажмуаларидан биридир. Рамзий 62 метрли Hyper Coaster аттраксиони, Aquа landнинг ранг-баранг сув ўйинлари, шунингдек, Nickelodeon land ва “Маша ва Айиқ” каби сеҳрли олами мажмуани ҳар бир ёш тоифаси учун унутилмас ҳордиқ масканига айлантиради.

Докумапарк

Анталиянинг Кепез туманида, собиқ текстил фабрикаси ҳудудида барпо этилган Докумапарк аттраксионлардан кўра хотира ва маданиятга асосланган ноёб дизайни билан ажралиб туради. Майдон битта кампусда музейлар, кўргазма заллари, кафе ва сайр йўлакларини жамлаб, ташриф буюрувчиларга сокин ва маърифий дам олиш имконини беради.

Мажмуада носталжик ўйинчоқ музейи, Туркиянинг турли ҳудудларидаги машҳур манзилларнинг 1:25 ўлчамдаги нусхалари жойлашган 10 000 квадрат метрли очиқ ҳаводаги миниатур парк, шунингдек, классик автомобиллар намойиш этиладиган Автомобил музейлари бор.

Анталия аквариуми

Анталия aквариуми дунёнинг энг йирик аквариум комплексларидан бири бўлиб, у 40 дан ортиқ тематик аквариум ва 131 метр узунликдаги ажойиб туннелга эга. Туннел бўйлаб юрганингизда, акула, ватоз ва балиқлар бош узра сузиб ўтар ва гўё денгиз тубида сайр қилаётгандек ҳис уйғотади.

Асосий экспозициялардан ташқари, бу ерда тропик услубдаги WildPark, нолдан паст ҳароратли Snow World & Ice музейи, қисқа давом этувчи Oceanride XD кинотеатри ҳамда мум ҳайкал музейи мавжуд.

Мажера oрманı, Актур лунапарк ва Hip-Notics

Кепез Мажера ўрмони қарағай дарахтлари билан ўралган тепаликлар орасида жойлашган бўлиб, арқон йўлаклари, зиплайн, тоққа кўтарилиш элементлари, пейнтбол ва саргузашт йўлаклари орқали очиқ ҳавода ҳаяжонли дам олиш имконини беради. Баланд платформалардан шаҳар манзарасини томоша қилиш эса бу масканни янада жозибали қилади.

Коняалтидаги Актур лунапарк тезкор аттраксионлари, гондолалар, қўрқинчли уй, болалар ва карнавал ўйинлари билан классик лунапарк муҳитини жонлантиради. Айниқса кечки пайтларда мусиқа садоси ва Феррис ғилдираги манзараси паркга алоҳида файз бағишлайди.

Hip-Notics Cable парки тоғлардан оқиб тушадиган сув билан тўлдирилган учта сунъий кўл устида қурилган. 730 метрли кабели, беш устунли тизими ҳамда мураккаб ҳаракатларни ўрганишга мўлжалланган жуфт минорали тузилмаси тажрибали вейкбордчи (қайиқни орқага тортувчи сув спорти) ва янги ўрганувчилар учун бирдек қулай шароит яратади. Машғулотлар назорат остида ўтказилиб, қисқа вақт ичида ҳам кучли таассурот қолдиради.

Анталия Капалаклар дунёси

2026 йил феврал ойида очилиши режалаштирилган Анталия Капалаклар дунёси қарийб 10 000 квадрат метр майдонни эгаллайди. Улкан шиша иншоот остида ям-яшил ўсимликлар, шаршаралар ва ҳовузлар орасида минглаб капалаклар эркин парвоз қиладиган осойишта тропик маскан. Бундан ташқари, мажмуада қушлар боғи, ботаника ҳудудлари, болалар учун ижодий устахоналар ҳамда экологик таълим ва мавсумий тадбирлар учун мўлжалланган очиқ осмон остидаги амфитеатр ҳам фаолият юритади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Кўрфазда АҚШ учун нохуш вазият

Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

"Реал" мухлисларини хурсанд қиладиган хабар чиқди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тиззасидаги жароҳатини даволашда давом этмоқда.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Эрон ядровий апокалипсис уюштириши мумкин

Эрон агар АҚШ ва Исроил ўз ҳужумларини давом эттирса, Димонага зарба бериб, ядровий апокалипсис уюштиришини айтди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Эрон Трамп кутгандан кучлироқ бўлиб чиқдими?

Бу ҳақда The New York Times америкалик ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.

Эронга қарши уруш тугадими?

Бу ҳақда CBS News телеканали хабар берди.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эрон бир шарт билан Яқин Шарқдаги можарони деэскалация қилишга тайёр

Бу ҳақда Масъуд Пезешкиён Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали суҳбатида маълум қилди.

Эрон: ишлар режадагидан 4–5 ҳафта олдинда

АҚШ Эрон кемаларини қўлга олиш ўрнига уларни йўқ қилмоқда ва бу “янада завқлироқ”.

Байрут жонли эфир пайтида бомбардимон қилинди

Бу ҳодиса Ливан ва Исроил ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир вақтда содир бўлди.

Исроил Эрон расмийларининг “суякларини синдиришда” давом этмоқда — Нетаняху

Бенямин Нетаняху, Исроил Бош вазири 10 март куни маълум қилишича, Исроил Эрон расмийларининг суякларини синдиришда давом этмоқда.

Хитой дунёдаги энг катта армиялардан бирига айланди — Business Insider

Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.

Яқин Шарқ минтақасидаги урушнинг бастлабки 10 кунида 1700 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди — Reuters

"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.

Германия Бундесвери Украинга Patriot ракета тизимларини етказиб беришни ташкил қилмоқда

Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.

Эрон дрон ҳужумларидан кейин БААдаги йирик нефть заводи тўхтатилди

Reuters маълумотига кўра, БАА давлат нефть компанияси ADNOC Рувайсдаги нефтьни қайта ишлаш мажмуасини ёпган.

Эрон Исроилга зарба бериш учун гипертовушли ракеталардан фойдаланганини айтди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил ва АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар пайтида гипертовушли ракеталар қўлланганини маълум қилди.

Алания 27–28 март кунлари халқаро Ультра Траил пойгасига мезбонлик қилади

Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та уюшган жиноий гуруҳ фош этилди

Қидирувда бўлган 533 нафар шахс қўлга олинган.

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтаклани юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.

НАТО ҳаво мудофаа тизими Туркияда Эрон ракетасини уриб туширди

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.

Эронда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлар мулки мусодара қилинади

Эрон Бош прокуратураси АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи фуқароларга тегишли барча мол-мулкни мусодара қилмоқда.

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Воқеа 2 март куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган

Германияда турар жой биносига метеорит тушди

Полиция вакили DPA агентлигига қулаган метеоритлар бошқа ҳудудлардаги томлар ва уйларга ҳам зарар етказганини билдирган.

Баҳрайнда йирик нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

Bapco компанияси форс-мажор ҳолатини эълон қилди, бу эса заводнинг ёнилғи етказиб беришни тўхтатишидан далолат беради.

Исфаҳондаги ядро объекти жиддий шикастланган

Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирча бу баёнотларга изоҳ бермади

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.

Медведев араб давлатларига АҚШ базалари улар учун таҳдид эканини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.