НАТОнинг тугаши яқин, лекин бу фалокат эмас, деб ёзмоқда The New York Times.
Трампнинг хатти-ҳаракатлари, жумладан, иттифоқчиларга таҳдид қилиш ва АҚШ мажбуриятларини шубҳа остига қўйиш алянснинг асосини бузди.
Нашрнинг қайд этишича, Европа мустақил мудофаа учун ресурслар ва имкониятларга эга ва Вашингтонга қарамликдан воз кечиши керак, чунки трансатлантик хавфсизликнинг аввалги модели энди ишламаяпти.
Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер АҚШнинг Гренландияга даъволари билан боғлиқ вазиятни НАТО "охирининг бошланиши" деб ҳисобламаслигини айтган эди.
"Мен бунчалик узоққа бормаган бўлардим. Кўриниб турибдики, мен президент Трампнинг Гренландияга нисбатан ёндашувига қўшилмайман. Божхона тўловларини жорий этиш билан таҳдид қилиш масаласида унинг фикрига қўшилмайман. Аммо мен унинг Арктикада хавфсизликни кучайтириш зарурлиги ҳақидаги фикрига қўшиламан," - деди Стармер Channel 4 телеканалига берган интервьюсида содир бўлган воқеа НАТО "охирининг бошланиши"ми, деган саволга жавобан.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.