Улар 2005 йил 22 январда Флорида штатининг Палм-Бич шаҳридаги «Mar-a-Lago» қароргоҳида турмуш қуришган.
Оқ уйнинг X ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Мелания Трамп турмуш қурганларининг 21 йиллигини нишонлаётгани ҳақида пост пайдо бўлди.
«Президент Доналд Трамп ва биринчи хоним Мелания Трампни 21 йиллик юбилей билан табриклаймиз!», - дейилади постда.
Унга илова қилинган суратда уларнинг Оқ уй балконида орқа томондан тушган сурати акс этган.
Тўй тарихи ва тафсилотлар
Маълумот учун, Доналд Трамп ва Мелания Кнаусс 2005 йил 22 январда Флорида штатининг Палм-Бич шаҳридаги «Mar-a-Lago» қароргоҳида турмуш қуришган. Мелания Трамп тўйида Christian Dior модалар уйи томонидан тайёрланган, қиймати 100 минг доллардан ортиқ бўлган машҳур либосни кийган.
Тўйда кўплаб таниқли шахслар, жумладан ўша пайтдаги сенатор Ҳиллари Клинтон ва собиқ президент Билл Клинтон ҳам иштирок этишган. Уларнинг ёлғиз — Бэррон Трамп (у 2006 йилда туғилган) исмли фарзанди бор. Ҳозирда расмий тадбирларда ота-онаси билан бирга кўриниш беради.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.