Бюджетни парламентсиз тасдиқлаш ва ишончсизлик вотумидан қўрқмаслик: Франция ҳукуматининг стратегияси ишлай бошлади.
BBC'нинг хабар беришича, жума куни Франция ҳукумати бош вазир Себастен Лекорнюнинг 2026 йилги бюджетнинг даромад қисмини парламент розилигисиз жорий этиш қарори ортидан киритилган икки ишончсизлик вотумига қарамай, ҳокимиятни сақлаб қолди.
Қайд этилишича, ўта сўл “Бўйсунмас Франция” партияси томонидан “яшиллар” ва коммунистлар билан биргаликда киритилган ишончсизлик вотумини 269 нафар депутат қўллаб-қувватлади. Ҳукуматни истеъфога чиқариш учун эса камида 288 овоз талаб этиларди. Ўта ўнглар ташаббуси билан киритилган иккинчи ишончсизлик вотуми эса бундан ҳам камроқ депутат томонидан қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, бош вазир ўзининг рамзий ғалабасидан сўнг Конституциянинг 49.3 моддасидан 2026 йилги бюджетни мажбурий тасдиқлаш ва харажатлар қисмини белгилаш учун фойдаланишини эълон қилди. Франция Конституциясининг 49.3 моддаси ҳукуматга парламент овозисиз қонунлар қабул қилишга рухсат беради.
Бунга жавобан сўллар янги ишончсизлик вотуми эълон қилиш ниятида эканини маълум қилди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.