"Шу кунларда биз ниҳоятда ҳушёр бўлишда давом этишимиз керак. Россия катта зарба беришга тайёрланди ва уни амалга ошириш вақтини кутмоқда. Илтимос, барча ҳаво ҳужумлари сиреналарига эътибор беринг. Ва ҳар бир минтақа иложи борича тезроқ жавоб беришга ва халқни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлиши керак", деб таъкидлади у.
Зеленский 16 январь куниёқ Россия Украинага янги йирик зарбалар беришга тайёргарлик кўраётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина разведкаси бу ҳақда маълумот олган. Бундан ташқари, 18 январь куни Украина раҳбари ўз шерикларига мурожаат қилиб, Украина кўпроқ ҳимояга муҳтожлигини айтди. Бу биринчи навбатда ҳаво мудофааси тизимлари учун янги ракеталарга тегишли.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.