Машҳур MMA жангчиси Конор Макгрегор Гренландия масаласига муносабат билдириб, агар ҳудуд сотувга қўйилса, уни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эканлигини айтди. Бу ҳақда Irish Mirror нашри хабар берди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Дания қироллиги таркибидаги автоном ҳудуд — Гренландия устидан назоратни қўлга олиш исташи ҳақида фикр билдирган эди. Унинг таъкидлашича, бу АҚШ хавфсизлиги нуқтайи назаридан муҳим ҳисобланади. Трампнинг бу фикрлари халқаро миқёсда кескин эътирозларга сабаб бўлганига қарамай, у мазкур масалада қатъий позициясини сақлаб қолмоқда.
Шу ҳафта Трампнинг яқин тарафдорларидан бири бўлган Конор Макгрегор ҳам ушбу мавзуга қўшилиб, Гренландия сотувга чиқарилса, уни шахсан сотиб олиш эҳтимолини истисно этмади. Бу Макгрегор учун сиёсатдаги илк баёнот эмас. У узоқ вақтдан буён Трампни очиқ қўллаб-қувватлаб келади ҳамда ижтимоий тармоқларда Трампнинг иммиграцияга қарши қарашларни фаол тарғиб қилади. Ўтган йили у Ирландия президентлик сайловида иштирок этишга уринган, бироқ конституциявий чекловлар сабаб қилиб, пойгадан эрта чиққанди.
Маълумот учун, Конор Макгрегор 2021 йил июлдан буён жанг ўтказмаяпти. У охирги марта UFC 264 турнирида қатнашган бўлиб, биринчи раундда оёғидаги жароҳат туфайли техник нокаут эвазига Дастин Порьега ютқазганди. Конор профессионал фаолияти давомида 28 та жанг ўтказган бўлиб, 22 ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.