The Jerusalem Post хабар беришича, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемаси бошчилигидаги зарба гуруҳи Малакка бўғозига кириб, Яқин Шарқ томон йўл олган.
Маълум қилинишича, Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий зарба бериш буйруғини бериш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ АҚШ Ислом Республикасига эҳтимолий зарбасига тайёргарликни якунлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Эронга сафар қилмасликни қатъий тавсия этмоқда. Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Канада ва бошқа қатор давлатлар ўз фуқароларини Эронни барча мавжуд имкониятлар орқали зудлик билан тарк этишга чақирмоқда.
Маълумотларга кўра, айни пайтда бир қатор мамлакатлар Исроил ва Эронга барча авиақатновларни бекор қилмоқда, ҳаводаги самолётлар эса ўз йўналишини ўзгартириб, ортга қайтарилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.