Ҳар қандай эҳтимолий тажовузга Теҳроннинг жавоби иложи борича қаттиқ бўлади, деди Эроннинг юқори лавозимли амалдори.
"Бу сафар биз ҳар қандай ҳужумни — чекланган, чексиз, юқори аниқликдаги, кинетик, нима деб атасангиз ҳам — бизга қарши тўлақонли уруш сифатида кўриб чиқамиз ва энг қаттиққўл тарзда жавоб берамиз", деди у журналистларга исмини ошкор қилмаслик шарти билан.
Амалдорнинг таъкидлашича, Теҳрон ҳозирда Исроил билан 12 кунлик уруш давридагига қараганда анча яхши ҳолатда.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Америка авиаташувчилари "эҳтимол" Эрон томон ҳаракатланаётганини айтди. Илгари у мамлакатга аралашиш имконияти олиб ташланганми ёки йўқми деган саволга аниқ жавоб бермаган эди.
Январ ойининг бошида Эронда бўлиб ўтган тартибсизликлардан сўнг Трамп муҳолифатчиларга ёрдамга келишини ва Эронга ҳужум қилишини эълон қилган эди. Бунга жавобан Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.