Politico журнали таҳририяти ихтиёрига Украинани тиклаш ва унинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишини назарда тутувчи ўн йиллик режа келиб тушди. Манбаларга кўра (ЕИ амалдорлари ва дипломатлар), ушбу ҳужжат Европа комиссияси томонидан 24 январь куни бўлиб ўтадиган саммит арафасида иттифоқ аъзоларига тақдим этилган.
Режага мувофиқ, АҚШ ва Европа Иттифоқи урушдан кейин Украинани тиклаш учун давлат ва хусусий манбалар ҳисобидан жами 800 миллиард доллар маблағ жалб қилишни кўзламоқда.
Украинага инвестиция киритиш бўйича молиявий режа 2040 йилгача мўлжалланган бўлиб, у илк 100 кун ичида амалга ошириладиган шошилинч ҳаракатлар операцион режаси билан тўлдирилган. Ушбу режанинг асосий мақсади — мамлакатни фавқулодда ташқи ёрдамга бўлган қарамликдан халос этиш ва уни барқарор фаровонликка олиб чиқишдан иборат.
Украинани тиклашда АҚШ муҳим ўрин тутиши керак, бироқ донор сифатида эмас. Ҳужжатда Қўшма Штатлар стратегик иқтисодий ҳамкор ва инвестор сифатида кўрсатилган. Хусусан, АҚШдан хусусий капитални жалб этишда фаол иштирок этиши кутилмоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.