Қўшма Штатларнинг янги миллий мудофаа стратегиясида Хитойни тийиб туриш ва ўз ҳудудини ҳимоя қилиш устувор йўналиш сифатида белгиланган.
Стратегияда қайд этилишича, Россия NATO'нинг шарқий аъзолари учун “доимий, лекин назорат қилинадиган таҳдид” бўлиб қолади. Mамлакат катта ҳарбий ва саноат захираларга эга бўлиб, чегараларида узоқ давом этадиган уруш олиб боришга тайёрлигини намойиш қилмоқда.
Пентагоннинг таъкидлашича, NATO иттифоқчилари Россиядан сезиларли даражада кучли. Жумладан, Германия иқтисодиёти Россия иқтисодиётидан устун. Шу боис иттифоқчилар Европанинг мудофаасини тўлиқ зиммасига олади, АҚШ эса фақат қўллаб-қувватлаш билан чекланади.
Вашингтон NATO'да асосий ролини давом эттиради, ўз қўшинларининг жойлашуви ва ҳаракатларини Россия таҳдидини ҳисобга олган ҳолда мослаштиради. NATO иттифоқчилари эса Украинани мудофаа қилишда етакчиликни ўз зиммасига олади, стратегияда бу Европанинг жавобгарлиги сифатида белгиланган.
Шунингдек, Гренландия, Панама канали ва Арктика АҚШ манфаатлари учун асосий стратегик тугунлар сифатида кўрсатилган.
Шу билан бирга, Пентагон Эрон режими кучайишда давом этаётганини, яна ядровий қуролга эга бўлишга интилиши мумкинлигини ва бу АҚШ, Исроил ҳамда минтақавий барқарорлик учун таҳдид солишини қайд этган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.