Янги Ўзбекистон инсон қадри улуғ, ҳуқуқлари қадр топган, дунёга очиқ мамлакатга айланмоқда

Янги Ўзбекистон инсон қадри улуғ, ҳуқуқлари қадр топган, дунёга очиқ мамлакатга айланмоқда

Бундан беш йил муқаддам — 2016 йил 4 декабрь куни халқимиз ўз хоҳиш-иродасини очиқ-ошкора намоён қилган ва эртанги тараққиётимиз, чиройли турмушимиз, мамлакатимиз фаровонлигини таъминлашга қодир, миллатни, халқни саодат сари етаклай оладиган Президентини сайлаган эди. Ўз-ўзидан, шу кундан бошлаб давлатимиз тарихида янги бир босқич бошланганди.

Кўп миллатли халқимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тинч ва осуда ҳаёт кечиришига, Ўзбекистон ҳаётида оламшумул, кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилишига ишонди ва шундай ҳам бўлди. Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга қадам қўйди. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммолар қисқа фурсатда ҳал этилди, халқимизнинг хоҳиш-истаклари, орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади.

Жорий йил 24 октябрь куни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ҳамда демократик тамойиллар асосида бўлиб ўтган Президент сайловида халқимиз яна бир карра сайлаш ҳуқуқидан самарали фойдаланди ва ўз тақдири, фарзандлари келажаги, оилалари фаровонлиги учун сиёсий етакчини, оқил раҳбарни танлади.

Бу бешта сиёсий партиядан кўрсатилган номзодлар орасида юртдошларимиз амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевни ҳақиқий кучли етакчи сифатида билгани, сўнгги беш йилда амалга оширилган ислоҳотлардан, ҳар бир соҳада кузатилаётган ижобий ўзгаришлардан мамнунлиги, давлатимиз раҳбарининг одилона ва оқилона сиёсатидан розилигидан далолатдир.

Нега десангиз, кейинги беш йилда Ўзбекистонда эришилган марралар ҳақида сўз юритсак, уларни санаб адоғига етолмаймиз, ёзишга эса қоғозимиз етмайди. Бу шиддатли ислоҳотлар улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари, инсон манфаатлари улуғлангани ва халқ билан мулоқотнинг янги тизими жорий этилгани билан ҳаётда ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Бугун юртимиз қандай катта ютуқ ва марраларга эришганининг тасдиғини англаш учун охирги беш йилда қўлга киритилган натижалар, Ватанимизнинг бугунги салоҳияти ва ўсиш суръатларини ўзида яққол ифода этадиган кўрсаткичларга эътибор қаратиш ўринлидир. Бу аҳоли даромадларининг изчил ўсаётгани, одамларнинг шахсий уй-жой ва сифатли истеъмол товарлари билан таъминланаётгани, яшаш учун зарур инфратузилманинг кенгайиб бораётганида намоён бўлаётир. Бунинг исботини одамлар ҳаётида, турмушида ҳис қилаётгани ва буни ҳозир ҳар қадамда эътироф этаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Айтиш жоизки, шу даврда инсон ҳуқуқ-эркинликлари ва манфаатлари олий қадрият сифатида белгиланиб, амалда унга риоя этила бошланди. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фақат жазоловчи эмас, балки ҳуқуқ ва манфаатларимизнинг ҳақиқий ҳимоячисига айланди. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўксик қалблардаги музлар эриди

Халқ билан мулоқот ҳаётдаги муаммоларни ойдинлаштиради. Ўтган даврда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги, очиқлик ва ошкоралик, сўз эркинлиги, мажбурий меҳнатга чек қўйиш ва очиқ сиёсат юритиш бўйича эришилган ютуқларни бугун халқаро ҳамжамият Президент Шавкат Мирзиёев номи билан бевосита боғлиқ эканини алоҳида эътироф этмоқда.

Ҳар бир инсон яхши яшаши, ҳаёти гўзал мазмун касб этиши — олий қадрият. Улар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди. Давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг илк кунларидаёқ халқимизга тинч ва осуда ҳаёт кечириши учун яхши шароит яратиб беришни мақсад қилди ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ана шу эзгу мақсад-муддаога қаратилди.

Президентимиз қаерга бормасин, аҳоли билан учрашиб, уларнинг хоҳишистаклари, қизиқишлари, дуч келаётган муаммоларига алоҳида эътибор берди, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг дарду ташвишини эшитди. Шу орқали одамлар қалбига йўл топилди. Қаҳратон қишдан сўнг чиққан офтоб нурлари бутун борлиққа жон бағишлагани каби ўксик қалблардаги музлар эриди. Натижада одамларнинг руҳиятида катта ўзгариш юз берди. Фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги ортди, сиёсий хабардорлик даражаси кўтарилди.

Шу давр мобайнида нафақат одамларнинг ҳар лаҳза оғир тегирмон тошидек елкасида юк бўлиб келган энг катта муаммосига ечим топилди, шу билан бирга, халқ ҳаётидан узилиб қолган айрим раҳбарлар халқ ичида юришга, фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг дарду ташвиши билан яшашга ўрганди. Бу туфайли аҳолининг яшаш шароитлари тубдан яхшиланди, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Энг муҳими, уларнинг кайфияти, дунёқараши ва ҳаётга муносабати ўзгариб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч пайдо бўлди.

Изчиллик ва қатъият билан ҳаётга жорий этилган Ҳаракатлар стратегияси доирасида йигирма беш йил давомида бўлмаган ишлар қилинди, десак айни ҳақиқат. Давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган халқчил даъватлари амалий ҳаракатга айланди. Халқ билан мулоқотнинг мутлақо янги тизими, янги институти яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, жойларда халқ қабулхоналари ташкил этилиб, юртдошларимиз ўзининг йиллар давомида йиғилган муаммоларига ечим топа бошлади.

Янги механизм ёрдамида ўн минглаб, юз минглаб одамларнинг муаммолари ҳал этилди. Ҳокимият ва фуқаролар ўртасидаги мулоқот умуман бошқача кўриниш касб этиб, раҳбар ва амалдорларни аҳолига яқинлаштирди. Давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси билан мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва кафолатлари кучайтирилиб, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилди.

Илгари ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ижтимоий соҳа вакиллари болаларни ўқитиш, беморларни даволаш ўрнига бутун кузни пахта даласида ўтказган бўлса, кейинги йилларда юртимизда таълим ва тарбия масаласи умуммиллий ҳаракатга айланди.

Ўқитувчининг мавқеини юксалтириш, устоз-муаллимларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида педагог ходимларнинг иш ҳақи босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Ёшларнинг иқтидори ва салоҳиятини тўғри йўналтириш, умумтаълим фанларини ўқитишнинг бутунлай янгича тизими яратилди.

Яна бир ҳаётий мисол. Бир вақтлар бозорга бориб, кийим-кечак ёки озиқовқат харид қилмоқчи бўлсак, сотувчи “Ака, пулингиз нақдми ёки пластик?”, деб сўрарди. Агар пластик, десак, “Унда маҳсулот устига 10 ёки 15 фоиз қўшиб берасиз”, дерди. Бу ҳам етмаганидек, картадаги пулимизни нақдлаштиришда не-не қийинчиликларга дуч келганмиз. Ойлик маошимиз тушди, дегунча бозорга ёки бирор-бир бензин қуйиш шохобчасига югурардик. Маошимизнинг 20, ҳаттоки 30 фоизини тадбиркорга беришга мажбур бўлардик. Энг ёмони, пластик карталардан тўлов аксар жойларда қабул қилинмасди, қўлимизда пулимиз бўла туриб, уни ишлата олмасдик. Бу фақат менинг эмас, миллионлаб одамларнинг оғриқли муаммоси эди. Мамлакатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билан бу муаммолар бугун тарихга айланди. Ҳозир юртимизнинг қайси ҳудудига борманг, фуқароларимиз нақд пулни бемалол йигирма тўрт соат давомида банкоматдан ечиб олмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан илгари тарихда бўлмаган секторлар тизими жорий қилиниши эса давлат органларини аҳоли билан янада яқинлаштириш, халқ билан тизимли мулоқотни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда. Жамиятда камбағаллик ва ишсизликка барҳам беришни кўзда тутувчи, аҳолининг энг қийналган, шароити оғир қатламини қамраб олувчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби дафтарлар ҳам мазмун-моҳиятига кўра, жуда содда ва шу билан бирга, самарали усул экани аллақачон исботланди. Унинг бераётган ижобий ҳосилаларини бугун фуқароларимиз ўз ҳаётида ҳис этиб турибди.

Эътиборга молик томони, ишлаш, пул топиш учун хорижга кетаётган фуқароларимизга муносабат буткул ўзгарди. Уларнинг чет элда ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, ташкиллаштирилган миграцияни йўлга қўйиш бўйича мутлақо янги тизим яратилди. Россия, Қозоғистон, Туркия, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат миграцияси борасида халқаро шартномалар имзоланди.

Албатта, буларнинг ҳаммаси давлатимизнинг меҳнат мигрантлари масаласига жиддий эътибор қаратаётганини кўрсатади, Ўзбекистон фуқаролари қаерда яшаши ва ишлашидан қатъи назар, давлатимиз раҳбарининг эътиборида ва назоратида экани, Президент уларнинг барчасини ўз фарзандидек кўришидан далолат беради.

Адашиб, ёмон йўлга кириб қолган ватандошларимизга душман кўзи билан қараш эмас, аксинча, кечиримли бўлиш, уларга инсонийликнинг энг юксак намунасини кўрсатиш давлатимиз раҳбарининг яна бир муҳим ислоҳотларидан бири бўлди. Мамлакатимиз тарихида илк бор “Меҳр” операцияси беш маротаба амалга оширилиб, Сурия, Ироқ ва Афғонистондан кўплаб фуқароларимиз, асосан, аёллар ва болалар Ватанимизга олиб келинди.

Бундан англашиладики, янги Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига қатъий содиқ қолади. Зотан, давлатимиз раҳбари шу йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлар ҳақида тўхталиб, халқимиз талабларини инобатга олган ҳолда, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилгани ва сайлов жараёнида у ўзига хос умумхалқ муҳокамасидан ўтказилганини таъкидлади.

Бу муҳим концептуал ҳужжатда ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилгани эса Ўзбекистоннинг ислоҳотлар йўлини қатъият билан давом эттириши ва мантиқий якунига етказишига ишорадир.

Кўп йиллик орзулар рўёби

Инсон борки, ўз уйи бўлишини орзу қилади, бунинг учун тинмай меҳнат қилади, интилади. Буни уйсизлик, ижарама-ижара, сарсон бўлиб яшаш азобини бошидан кечирган яхши билади. Агар инсон ўз уйига эга бўлса, ҳаётда катта мақсадлар билан яшайди, оиласида тинчлик, ишида унум бўлади. Ватанли бўлиш бахти эса кишига ўзгача руҳият бахш этади. Зеро, уй-жой инсон ҳаётининг узвий ва ажралмас бир қисми бўлиб, у жамиятда эркин ҳаёт кечиришнинг гаровидир.

Шу боис, охирги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифаларини уй-жой билан таъминлашга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилди. Одамларни энг кўп ташвишга солаётган уй-жой масаласи давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланди.

Қисқа вақт ичида мамлакатимиз улкан қурилиш майдонига айланди. Сўнгги йилларда юртимизда ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ хонадонли уй-жойлар барпо этилди. Бу ундан олдинги йилларга қараганда 10 мартадан ҳам кўп. Натижада узоқ йиллар бошпанасиз бўлган юзлаб, минглаб оилалар шахсий уй-жойларга эга бўлди.

Пандемия туфайли кўплаб давлатларнинг “бели букилиб”, қатор ижтимоий дастурлардан воз кечишга мажбур бўлаётган, айниқса, уй-жой қурилиши кескин қисқараётган бир пайтда Президентимиз томонидан Ўзбекистонда бунёдкорлик ишлари кўлами тобора кенгаяётгани замирида мамлакат тараққиёти ва фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб эзгу мақсадлар мужассамдир.

Юртимизда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳ қайд этилмоқда. Бу келгуси беш йилда аҳоли сони 38 миллионга етади дегани. Демак, уйлар қурилиши кўламини шунга мувофиқ кенгайтириб бориш лозим бўлади.

Президентимиз энг муҳим вазифалардан бири сифатида уй-жой масаласини ҳал этиш юзасидан келгусида ҳудудларда 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд қилиниши, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари изчил давом эттирилишини билдирди. Бу эса йиллар давомида ижарама-ижара, сарсон-саргардон юрган минг-минглаб инсонлар қалбига ишонч туйғусини олиб кирди.

Уйи бор одамнинг ўйи бўлмайди, кўнгли тўқ бўлади, келажакка ишонч билан қарайди, катта мақсадларни дилга тугиб, бунёдкорликка, яратувчанликка интилиб яшайди. Бошқача айтганда, уй-жой шунчаки бошпана эмас, у инсоннинг кўнглидаги маънавий қўрғон ҳамдир. Ушбу қўрғони бут инсонларнинг оиласи мустаҳкам бўлади, ишига барака инади.

Инсонлар ҳаётини ёриштирган
ўзгаришлар

Илгари вилоятдан келиб Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олган ёшлар борки, ўқишни тамомлагач пойтахтда қолишга ҳаракат қиларди. Лекин прописка муаммоси туфайли уларнинг кўпчилиги яна вилоятига қайтишга мажбур бўларди.

“Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб” деганларидек, бу муаммони мен ҳам бир пайтлар ўз бошимдан ўтказганман. Ўқишни тамомлаганимдан сўнг иш қидириб бир нечта ташкилотнинг эшигини қоқдим, қайси бир идорага бормай “олий маълумотли экансиз, сиздек ёш кадрлар бизга жуда керак. Лекин Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча пропискангиз борми? Ҳеч бўлмаганда вақтинча прописка қилиб келинг, шундан сўнг сизни ишга қабул қиламиз”, дея жавоб берарди.

Ўша кезларда вақтинчалик прописка қилдириш ҳам жуда азоб эди. Унга ҳужжат йиғгунга қадар не-не азобларни бошимиздан кечирганмиз. Чунки вақтинча рўйхатга қўйиш учун ҳам бир неча турдаги ҳужжатлар талаб этиларди. Бунинг азобини пропискага масъул бўлган идора олдида ҳужжат қўлтиқлаб узундан-узоқ навбатда турганлар, кунлаб-ойлаб бу саргардонликдан боши чиқмаганлар яхши билади. Шу сабабли ушбу муаммо кўп йиллардан буён фуқароларимиз ва жамоатчиликнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлиб келаётганди. Аҳолининг энг оғриқли муаммоларидан бири эди, бу масала.

Президентимизнинг сиёсий иродаси ва чинакам халқпарварликлари туфайли энди у кунлар ортда қолди. Прописка тизими ислоҳотлари билан аҳолини доимий рўйхатга олиш тартиб-таомиллари либераллаштирилди. Муаммоларнинг бирин-кетин ҳал этилиши том маънода, халқимиз ҳаётини ёриштирди, таъбир жоиз бўлса, фаровон қилди, қалбларга илиқлик бахш этди.

Ислоҳотлар натижаси чекка
ҳудудларда бўй кўрсатмоқда

Иқтисодий ривожланиш, аввало, қишлоқ жойларни ривожлантиришдан, қишлоқ одамлари ҳаёт даражасини оширишдан бошланиши яхши маълум. Шу боис, Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш бўйича аниқ, мақсадли тизим яратилди.

Халқимизни ҳаётдан рози қилишнинг, юртимиз янги қиёфасини яратишнинг энг самарали механизмларидан бирига айланиб улгурган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида мамлакатимизнинг кўплаб қишлоқ, маҳалла ва овулларидаги миллионлаб инсонлар ҳаётида туб ўзгаришлар амалга оширилди.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида улардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, уҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, уй-жойлар таъмирланди, ичимлик сув ва электр энергияси тармоқлари янгиланди.

Бундан уч-тўрт йил муқаддам Мўйноқ деса, туз конига айланган олис туман кўз олдимизда гавдаланар эди. Одамлар Мўйноқда денгиз эмас, балки чўл бор, деб айтишарди. Бугун бу ердаги ўзгаришлар инсонлар қалбида ҳаётга, келажакка катта умид уйғотмоқда. Сабаби, кейинги йилларда Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш бўйича, таъбир жоиз бўлса, одамларнинг етти ухлаб тушига ҳам кирмайдиган оламшумул ўзгариш ва янгиланишлар бўй кўрсатмоқда.

2017–2020 йилларда 5 миллион аҳоли яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқ қиёфаси тубдан ўзгарган бўлса, жорий йилда бу дастурнинг кўлами бир неча бор кенгайиб, барча туман ва шаҳарлардаги 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллада 21 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида қурилаётган, таъмирланаётган гузар ва қишлоқлар, янги маданият ва истироҳат боғлари эртанги кунимиз порлоқ эканидан дарак бермоқда.

Миллатни жипслаштирган йил

Ўтган йили юртдошларимиз учун ҳам, жаҳон аҳли учун ҳам оғир келди. Коронавирус балоси, у келтирган ижтимоий-иқтисодий инқироз етмаганидек, бир ҳафта ичида Бухоро ва Сирдарё вилоятларида табиий-техноген офатлар рўй берди. Кутилмаганда юз берган бундай талафотлар эл-юртимизни яна бир бор жиддий синовдан ўтказди.

Аҳоли пунктлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонларига катта зарар етди. Юзлаб одамлар уйсиз ва бошпанасиз қолди. Таассуфки, бу ҳодисалар басма-бас рўй берди. Шундай оғир ва мураккаб шароитда давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзлари ҳар икки ҳудудга зудлик билан етиб бориб, вазиятни ўз назоратига олди. Зарар кўрган аҳоли билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди, ташвишларига шерик бўлди. Энг катта оғирликни ўз елкасига олиб, талафот оқибатларини бартараф этган ҳолда, ҳаётни тиклаш ишларига бош-қош бўлди.

Қисқа фурсатда Сардоба туманининг “Дўстлик”, Мирзаобод туманининг “Ҳақиқат” ҳамда Оқолтин туманининг “Навбаҳор” маҳалласида кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди. Илгари бу жойлардаги кўп уйларда табиий газ бўлмаган бўлса, энди газ, сув, электр энергияси ва бошқа коммуникациялар билан тўлиқ таъминланган. Янги мавзеда маҳалла гузари, дўкон, кутубхона, болалар майдончалари барпо этилган. Уйларга хизмат кўрсатувчи сервис компанияси ташкил қилинган.

Пандемия сабаб кўплаб давлатларда одамлар ишсиз, озиқ-овқатсиз қолган бир пайтда, бизда минглаб хориждаги ватандошларимиз олиб келинди, уларга иш ўрни яратилди. Шундай оғир кунларда давлатимиз, Президентимиз ҳеч бир фуқарони ҳимоясиз қолдирмади, ўз ҳолига ташлаб қўймади. Ҳатто энг оддий, кўпчилик эътиборга олмайдиган жиҳатлар ҳам назардан четда қолмади.

Тарихимизда янги даврнинг
бошланиши

Албатта, ўтган тарихан қисқа даврда ислоҳотлар туфайли эришган натижаларимиз ҳақида узоқ гапириш мумкин. Чунки шу даврда Ўзбекистонда юз берган ўзгариш ва янгиликларни нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамияти ва чет эл оммавий ахборот воситалари қўллаб-қувватламоқда.

Мамлакатимиз раҳбари бу демократик ўзгаришларни кимларгадир ёқиш, мақтаниш, турли рейтингларга кириш учун эмас, аксинча, халқимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболини ўйлаб, миллий манфаатларимиз йўлида амалга оширмоқда.

Бугун янги Ўзбекистонни демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлат, дея баралла айта оламиз. Бунга етарлича асослар ҳам бор. Ҳар бир муваффақият, ҳар бир марра замирида Президентимизнинг машаққатли меҳнати, чексиз заҳмати ва узоқни кўзлаб олиб борган доно сиёсати мужассам.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон яна бир уйғониш даврига қадам қўйди. Янги беш йилда мамлакатимиз инсон қадри улуғ, ҳуқуқлари қадр топган буюк давлатга айланиши муқаррар. Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек, “Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу. Биз ана шу ҳал қилувчи тамойилни албатта ҳаётимиз қоидасига айлантирамиз”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

"Кўринмас" рус дронлари Украина артиллериясини мазах қилмоқда

Украина артиллерияси учун янги таҳдид - Россия сигнал билан тўхтатиб бўлмайдиган дронларни ишга туширди!

Иккиланмай зарба берамиз: АҚШ Россияга очиқ таҳдид қилди!

Москвага огоҳлантириш. Россия учун оғир кунлар яқинми?

Хитой Австралияни ўраб олди

Хитойнинг иккита кемасида 144 та вертикал учириш мосламаси (VLS) жойлаштирилган.

Россия АҚШга рад жавобини берди: Уруш тугамайди!

Россия АҚШ таклифини қабул қилмади. Украина бўйича келишув имконияти қолмадими?

Хитойда 125 миллион йиллик чаён топилди! Илмий сенсация!

Хитойда 125 миллион йиллик чаён тошқотмаси топилди.

Украинада тинчлик учун уч шарт эълон қилинди

Украина тинчлик учун шарт қўйди – Европа ва АҚШ қандай жавоб беради?

Нурсултон Рўзибоев: "Машрабжоннинг аҳволини кўриб, UFC тугул, умуман бошқа жанг қилишини хоҳламадим"

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев укаси Машрабжоннинг Жаред Гордонга қарши бекор бўлган жанги ҳақида гапирди.

Украинанинг янги дахшатли қуроли кўрсатилди: Россияга янги "Нептун" билан зарба берилди

Украинада 1000 километр узоқликка учувчи янги "Узун Нептун" қанотли ракетаси мавжуд ва у аллақачон уни Россияга қарши қўллади.

"Реал"га гол урган ўзбекистонлик футболчи Эрон клубига ўтишга яқин!

Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасида ўтказган Жасурбек Яхшибоев Эрон чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Сув остида кўрилган энг улкан тирик мавжудот: У 34 метр узунликда ва Наполеон давридан бери яшаб келмоқда

Океаннинг ўзидан пайдо бўлган маржон рифлари ернинг хазинаси ҳисобланади, чунки улар кўплаб денгиз жонзотларига бошпана беради ва...

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Украина бир зарба билан Россиянинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россия армиясига қаттиқ зарба – қўмондонлик йиғилиш вақтида йўқ қилиб юборилди.

"Ҳалокат, даҳшат, зулмат": украиналик жангчилар Суджадаги сўнгги кунлар ҳақида сўзлаб берди

"Дронлар ов қилаётган эди", "Кундузи ҳаракатланиш имконсиз".

«Ман Сити» раҳбари ёзда Гвардиола билан хайрлашишга қарор қилди. Унинг ўрнига асосий номзод маълум

«Манчестер Сити» раҳбарияти жамоанинг натижалари қониқарсиз бўлаётгани сабабли Пеп Гвардиола билан шартномани бекор қилмоқчи.

NYT: Украина Қуролли Кучлари Курск вилоятининг деярли барча ҳудудидан чекинган бўлиши мумкин

Ушбу ҳужумлар украин позицияларини аста-секин заифлаштириб, таъминот йўлларини узиб қўйган

МДҲ давлатлари ичида энг қиммат гўшт нархи Ўзбекистонда экани маълум бўлди

Швейцария, Исландия, Жанубий Корея, Норвегия ва Люксембург мол гўшти энг қиммат мамлакатларнинг топ-5 талигидан ўрин олган.

АҚШ ва ЕИ ўртасидаги савдо қарама-қаршилиги бизнесга 9,5 триллион доллар зарар етказиши мумкин — Reuters

Агентлик бу ҳақда Европа Иттифоқидаги Америка Савдо палатаси ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.

АҚШда торнадо қурбонлари сони 40 нафарга етди

АҚШда бўрон ва торнадо қурбонлари сони 40 нафарга етди. Бу ҳақда NBC news телеканали хабар бермоқда.

Британия Украинага чексиз муддатга қўшин юборишга тайёр

“Россияни тўхтатиш учун қанча керак бўлса, шунча қоламиз”.

АҚШнинг рад этиши НАТО бирлигига путур етказади

Украина учун тинчликпарвар миссия. Европа ва АҚШ ўртасида келишмовчилик кучаяпти!

Исроил ҳужумидан кейин “ал-Шифо” шифохонаси қабристонга айланган

Ғазо фуқаро мудофааси ал-Шифо шифохонаси ҳудудидан яна 57 та жасадни топди.

Трамп Эронни яна огоҳлантирди: "Бундан буён ҳар бир ўқ..."

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳусийлар ҳужумлари ортида Эрон турганини айтди.

"Қаерда, нима қиляпсан, ким билан гаплашяпсан?" Россияликлар "электрон қалпоқ" остига олинади

Россияда тотал кузатув: давлат фуқароларнинг ҳар бир ҳаракатини назорат қиладими?

Трампга Путин билан қандай гаплашиш кераклиги ҳақида маслаҳат берилди

Трамп Путин билан учрашувга тайёрланмоқда...

Тошкент вилоятида қизларни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган 8 нафар шахс ушланди

Натижада 5 нафар аёл одам савдоси қурбонига айланишининг олди олинди.

Шимолий Македонияда умуммиллий мотам эълон қилинди

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 59 киши ҳалок бўлган, 155 киши жароҳат олган.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Яманга зарбалари натижасида ҳусийларнинг бир неча етакчилари йўқ қилинган

Фарқ шундаки, биринчидан, биз ҳусийлар раҳбариятини таъқиб қиламиз, иккинчидан жавобгарликни Эрон зиммасига юклаймиз

Пискентда юк машинаси ва Isuzu тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Эрдўған ва Трамп ўртасидаги суҳбат ортида нима бор?

Эрдўған Вашингтондан нима кутяпти? CAATSA санкциялари бекор қилинадими?

Украина ҳудудларидан воз кечадими? АҚШ режаси ошкор бўлди!

Москва рози бўлмаса, АҚШ ҳаракатга ўтади...

Дискотекада ўнлаб ёшлар ёниб кетди

Шимолий Македониядаги фожиа қурбонлари сони кескин ошди.

"95 кун очиқ океанда – тирик қолишнинг ўзи ҳайратланарли!"

Тирик қолиш учун тошбақа еган. 95 кун океанда ёлғиз қолган балиқчи қандай тирик қолди?

Қимматга тушган қаҳва! Starbucks курьерга 50 миллион доллар тўлайди

Қаҳва шунча пулга тушиши мумкинми? Starbucks даҳшатли товонга маҳкум қилинди.

Фавқулодда Хабар! Украина Қўшинлари Суджани тарк этди

Украина қўшинлари Суджадан чекинди – бу нимани англатади?

Запорожьега дрон ёғди: Украинага ҳаводан босим уюштирилди!

Дронлар жанги... Россия Запорожье вилоятига бир суткада 438 зарба берди.

АҚШ ҳусийларга қарши уруш бошлади

Трамп ҳаво ҳужумларини кузатмоқда....

АҚШ ҳусийларга қарши уруш бошлади

Трамп ҳаво ҳужумларини кузатмоқда....

Офат торнадоси Американи титратди: ўнлаб қурбонлар, юз минглаб одамлар электрсиз!

Табиат ўз қаҳрини тўкди... АҚШда торнадо кўплаб инсонларни ҳаётдан олиб кетди!

Сурияда кучли портлаш содир бўлди

Бу ҳақда Сурия-ТВ телеканали хабар берди .

АҚШ Адлия вазирлиги тухум етишмаслиги бўйича тергов бошлади

АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.

Белградда ҳибсга олинган намойишчи президент қароргоҳини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди

Бу ҳақда “ТАСС”ГА таяниб , “Репорт” республика Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

АҚШда торнадо ва бўронлар 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бу ҳақда NBC News хабар берди.

АҚШ ва Буюк Британиянинг Ямандаги авиазарбалари натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ал Маядеен телеканалига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳусийлар ҳукуматидаги вакили Анис ал-Асбахий маълум қилди

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари қурбонлари сони 48 543 нафарга етди

Хабар қилинишича, сўнгги 48 соат ичида яна 19 нафар ҳалок бўлган ва 26 нафар ярадорнинг жасади эксклавдаги шифохоналарга етказилган.

Украина Курскга ҳужум қилиб катта хатога йўл қўйди

Европада Украина Қуролли Кучларининг Курскдаги ҳужуми ҳарбий хато деб баҳоланди.

Трампдан 3-жаҳон уруши ҳақида даҳшатли огоҳлантириш – бу уруш "бошқача" бўлади!

Доналд Трамп 3-жаҳон уруши "бошқа урушлардан фарқ қиладиган уруш" бўлиши ҳақида огоҳлантириш берди.

Ла-Манш бўғози орқали махфий нефт ташуви – Путин урушни қандай молиялаштирмоқда?

Ҳар куни 15 та махфий танкер Ла-Манш бўғозидан ўтяпти – бу кимга фойда?

Фаластинликлар шафқатсиз равишда ўққа тутилди

Исроил ҳужумлари Ғазо шимолида 5 кишининг жонига зомин бўлди, жанубий Рафаҳ эса ўққа тутилди. Бу қирғин тўхтайдими? АҚШнинг режаси амалга ошадими? Ғазо халқига адолат ўрнатиладими?

Сербиядаги намойишларда минглаб одамлар қатнашмоқда

Намойишчилар президент Вучич тарафдорлари ишлатган тракторларнинг ойналарини синдириб, шиналарини ҳавосини туширган.

Хитой геноцидни яширмоқда: Пекинда ғарблик журналистлар учун саҳналаштирилган томоша

Хитой пойтахтида хорижлик журналистлар иштирокида тадбир ташкил қилиб, Шарқий Туркистондаги зулмларини оқлашга уринди.

Трамп Путин билан суҳбатлашганини маълум қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 13 март куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди.

Украина ўзининг ядро бомбаларидан воз кечмаганида нима бўларди?

Ядро қуроли – урушнинг олдини олармиди? Украинага берилган ваъдалар ва реаллик...

⚡ Зеленский Курск операцияси ҳақида: "Асосий мақсадга эришилди!"

Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.

“Бас, етар!” — Гренландия Трампга қаттиқ жавоб қайтарди

Трампнинг орзуси пучга чиқди (?)

Факт ёки пропаганда: Украина қўшинлари қуршовда қолдими?

Россия қуршови ҳақидаги маълумотлар ростми?

Денверда бортида 172 йўловчи бўлган American Airlines самолёти ёниб кетди

Денвер халқаро аэропорти ўз навбатида рейснинг барча йўловчилари эвакуация қилинганини, ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.