Эдди Ҳирн: Кроуфорднинг жамоаси Исроил Мадримовга паст баҳо беряпти

Эдди Ҳирн: Кроуфорднинг жамоаси Исроил Мадримовга паст баҳо беряпти

Британиялик промоутер, Matchroom Boxing ташкилоти раҳбари Эдди Ҳирн мижози, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд тўқнашуви ҳақида гапирди.

“Менимча, Кроуфорднинг жамоаси Исроилга паст баҳо беряпти, аммо бу йигит жуда жиддий, у жуда кучли зарба соҳиби.

Ҳамма Кроуфорд бу баҳсдан кейин Канелога қарши жанг ўтказишини айтмоқда. Мени нотўғри тушунманг, Кроуфорд бу жангда фаворит ҳисобланади. Бунга ҳеч ким шубҳа қилмайди, лекин Мадримов жуда жиддий рақиб. У йигитнинг ажойиб ҳаракатлари бор, Исроил ҳозир ўзининг энг юқори спорт формасида. Бу Кроуфорд учун осон жанг бўлмайди”, — дейди Ҳирн.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов - Кроуфорд чемпионлик жанги 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Америкалик боксчи профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.

Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!