Бағдодда Туркия ва Сурия вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтади

Бағдодда Туркия ва Сурия вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтади

Ироқнинг пойтахти Бағдодда Туркия ва Сурия вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Бу ҳақда TGRT Haber хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, томонлар муносабатларни нормаллаштириш масаласини муҳокама қилади. Учрашувнинг аниқ санаси ҳозирча ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған аввалроқ Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатларнинг тикланишига тўсқинлик қилувчи омил йўқлигини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!