Паркент туманидан 20 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Паркент туманидан 20 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, унга “Навбаҳор” қўрғони ҳудудидан 20 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида 40 000 АҚШ доллари эвазига ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!