Рамзан Қодиров жиянини Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади

Рамзан Қодиров жиянини Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 27 ёшли жияни Ҳамзатни Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида хабар берди.

“Йиғилиш давомида мен Шалинский тумани администрацияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши бўйича таклифлар киритдим. Туманнинг янги раҳбари менинг қа дрдон акам Турпал-Али Иброҳимов бўлади. Ҳурматли жияним Ҳамзат эса Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди. Уларнинг иккаласи ҳам раҳбарлик лавозимларида катта тажрибага эга ва ўзларига юкланган масъулиятни уддасидан чиқа олади”, — деб Рамзан Қодиров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!