Терри Роналдуни "Misstiano Penaldo" деб атаган BBC'ни қаттиқ танқид қилди

Терри Роналдуни "Misstiano Penaldo" деб атаган BBC'ни қаттиқ танқид қилди

Португалия ва Словения ўртасидаги 2024 йилги Европа чемпионати 1/8 финали вақтида BBC юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналдуни “Misstiano Penaldo” деб атади. Бу 39 ёшли футболчининг муваффақиятсиз пеналтидан сўнг содир бўлди.

Бу вазиятга Лондоннинг "Челси" клуби ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жон Терри фикр билдирди.

"BBC, бу шармандалик!", деб ёзди Терри ўзининг ижтимоий тармоқларида.

Эслатиб ўтамиз, пенальтилар сериясида Криштиану ўз уринишини голга айлантирди. Португалия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Евро чорак финалига йўл олди. Роберто Мартинес шогирдлари навбатдаги учрашувни Францияга қарши ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!