Венгрия сайёҳлик компанияси Ўзбекистонга хорижий туристларни жалб қилишга кўмаклашади

Венгрия сайёҳлик компанияси Ўзбекистонга хорижий туристларни жалб қилишга кўмаклашади

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "Mauri Kft." сайёҳлик компанияси бошқарувчи директори Аттила Каланович билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Венгрия томони Ўзбекистон билан муносабатларда, айниқса, туризм соҳасида эришилган сезиларли ютуқларни юқори баҳолади. Бундай ривожланиш мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқалар ва маданий алмашинувларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Қайд этилганидек, шу йилнинг 30 июнь кунидан бошлаб Тошкент–Будапешт–Тошкент йўналишида ҳаво қатновларининг қайта тикланиши режалаштирилгани Венгриядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишда муҳим қадам ва кучли рағбат бўлади.

Учрашувда, шунингдек, Венгриядан Ўзбекистонга ташриф буюриш истагида бўлган сайёҳларни янада кўпроқ жалб этишга қаратилган бир қатор қўшма тадбирлар ташкил этиш ҳам муҳокама қилинди.

1997 йилда очилган "Mauri Kft." компанияси саёҳатлар, бизнес ва корпоратив тадбирларни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!