Ўзбекистонлик ёш олимлар АҚШдаги нуфузли конгрессда иштирок этди

Ўзбекистонлик ёш олимлар АҚШдаги нуфузли конгрессда иштирок этди

Америка Қўшма Штатларининг Оҳаё штатида жорий йилнинг 16-20 июнь кунлари «TMS Speciality Congress-2024» ўтказилди.

Ушбу конгрессда аэрокосмик, машинасозлик ва илғор материаллар бўйича дунёнинг кўзга кўринган ташкилотлари, корхоналар ва таълим даргоҳлари жумладан, NASA, GE Aviation, Massachusetts Texnologiyalar Universiteti, Stanford Universiteti, Oak Ridge Миллий лабораторияси каби ташкилотлардан жами 300 дан ортиқ олим иштирок этди.

Ушбу жаҳон конгресси, АҚШ метал, минераллар ва материаллар ташкилоти томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Дунёнинг турли мамлакатларидан олимлар аэрокосмик, нефть-газ, оғир саноатдаги янги ва илғор материаллар бўйича илмий ишлар ва янгиликлар билан иштирок этади.

Қувонарлиси, бу йилги конгрессда биринчи марта ўзбекистонлик олимлар ҳам қатнашди. Элёржон Жумаев, Орифжон Михлиев, Дилшодбек Усмонов ва Сарвар Розихожаевнинг «Ёрдамчи элементларни Ni асосли супер қотишмаларнинг механик хусусиятлари ва микроструктуравий ўзгаришига таъсири» мавзусидаги илмий ишлари иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирди.

– Ушбу кашфиётнинг аҳамияти шундаки, – дейди техника фанлари доктори, Hyundai Motors, Samsung, NASA va Oak Ridge Миллий лабораториялари лойиҳаларида фаолият юритган ёш ўзбек олими Элёржон Жумаев. – Унда ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган янги турдаги замонавий материалларнинг лаборатория намуналарини корхоналарда ишлаб чиқаришга интеграция қилишнинг йўллари ёритиб берилган. Уларнинг механик хусусиятларини сақлаган ҳолда нано ўлчамда структуравий ўзгаришлари ҳақида баён этилади.

Эътироф этиш керакки, ушбу иштирок ўзбек материалшунос олимларининг дунё миқёсида ўз ўрнига эга эканлигининг кичик бир намунасидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!