Андижон шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Андижон шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.А. фуқаро А.Д.га 3 000 АҚШ долларини 37,9 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 300 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 2 405 АҚШ доллари, 2 200 Россия рубли ва 12,4 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Ургут туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Ғ ва Ғ.С. фуқаро О.А.га жами 2 800 АҚШ долларини 35,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!