Экология вазири ва ёшлар ўртасида учрашув ўтказилди

Экология вазири ва ёшлар ўртасида учрашув ўтказилди

29- июн куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазир Азиз Абдуҳакимов бир қатор экофаол ёшлар билан учрашди.
30-июн — Ёшлар куни муносабати билан ташкил қилинган учрашувда вазир табиатга бефарқ бўлмаган ёшлар билан самимий суҳбатлашди. Азиз Абдуҳакимов иштирокчиларни “Ёшлар куни” билан самимий табриклади.

Учрашув давомида ёшлар долзарб экологик масалалар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Хусусан, туризм ҳафталиги, саноат туризмини ривожлантириш ва бунда ёшларнинг ўрнини янада мустаҳкамлашга эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ёш эколог кадрлар захирасини яратиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ва бошқа муҳим масалаларга эътибор қаратилди.

Учрашувда Азиз Абдуҳакимов ҳар бир иштирокчининг таклиф ва мулоҳазалари, албатта, инобатга олинишини таъкидлади. Қолаверса, ёшларда табиатга ғамхўрлик ҳисси ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб, бунинг учун миннатдорлик билдирди. Якунда ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга экологияни асраш борасида жон куйдираётган, экологик масъулиятни ҳис қилаётган ёшлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, ўтган йилда Ўзбекистонда экология ва туризм соҳасига оид тадбирларда 2,5 миллионга яқин экофаол ёшлар иштирок этди. Йил давомида республика бўйлаб ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жами 800 000 нафарга яқин экофаоллар ва волонтёрлар қатнашди.

Бундан ташқари, Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида бўлиб ўтган “Марказий Осиё овози” тадбирида 5 та мамлакатдан келган 60 га яқин эко-фаоллар Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиш маданиятини тараққий этиш стратегиясини муҳокама қилишди. 4-октябрда эса Самарқанд шаҳридаги Марказий Осиё ёшлари экологик оромгоҳи доирасида 2000 нафарга яқин талабалар иштирокида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳудудида дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Самарқандда ташкил этилган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференсияси — CОП-28га бағишланган “Дунёни янада яхшилаймиз” Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳида 5 та мамлакатдан келган 60 нафарекофаол ёшлар Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиш маданиятини ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!