Ўзбекистон делегацияси вакиллари Кореяда учрашувлар ўтказмоқда

Ўзбекистон делегацияси вакиллари Кореяда учрашувлар ўтказмоқда

Кореяга ташриф давомида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси делегацияси вакиллари Корея Миллий музейи қошидаги Таълим ва маданий ҳамкорлик бюроси ижрочи директори билан учрашув ўтказди.

Томонлар маданият муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, Ўзбекистон музей сара тўпламларига мансуб кўргазмаларни Корея Миллий музейида ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон Корея Республикасининг Марказий Осиёдаги стратегик ҳамкори бўлиб, икки йил аввал ўзаро самарали ҳамкорликнинг ўттиз йиллигини нишонлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!