Украина ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Украина ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Украина ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Дмитрий Кулеба ва Арарат Мирзоян Хорватияда бўлиб ўтаётган Дубровник форуми доирасида Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Арманистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Суҳбатдошлар икки томонлама сиёсий мулоқотга доир масалаларни муҳокама қилдилар. Шу нуқтаи назардан, Киевда ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувлар ва даврий алоқалар бўйича Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди”, — дейилади хабарда дейди.

Мирзоян Озарбайжон билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнидаги сўнгги ўзгаришларга тўхталиб, минтақавий хавфсизликни таъминлаш учун тинчлик шартномасини тузиш муҳимлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!