Россияда 12 ёшли болани ўлдиришга уринганликда айбланган ўзбекистонлик ушланди

Россияда 12 ёшли болани ўлдиришга уринганликда айбланган ўзбекистонлик ушланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 12 ёшли болани ўлдиришга уринганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳри Тергов бош бошқармасига таяниб Қалампир хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 24 июнь куни шаҳарнинг Красносельский туманидаги спорт майдончасида содир бўлган. Бошқарма хабарига кўра, 25 ёшли ўзбекистонлик 12 ёшли болани бўғиб ўлдирмоқчи бўлган. Эркак ҳибсга олинган ва унга нисбатан вояга етмаган болани ўлдиришга уриниш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

“Россияда рўйхатдан ўтмаган 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси 24 июнь куни Добровольцев кўчасидаги спорт майдончасида 12 ёшли боланинг томоғидан бир неча бор ушлаб, уни бўғишга ҳаракат қилган ва жиноят содир этганликда гумонланиб қўлга олинган. Учинчи шахсларнинг аралашуви туфайли у ўзининг жиноий режасини тугатмаган”, дейилади хабарда.

Воқеа гувоҳларининг полиция ходимларига берган маълумотларига кўра, ўйин вақтида футбол майдонида мигрант ва ўсмир ўртасида можаро келиб чиққан.

Хабарда айтилишича, полиция келганини кўрган гумонланувчи бўлган воқеани инкор эта бошлаган ва ҳамма нарсада болани айблаган. Ўша куни кечқурун бола 38 ёшли онаси билан бирга тиббий муассасага борган ва ёрдам кўрсатилгач, уйига жўнатилган.

Шундан сўнг аёл полицияга ўғлига қилинган ҳужум ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!