“Jetour X70 Plus” жарима майдонидан жой олди

“Jetour X70 Plus” жарима майдонидан жой олди

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судида даъвогар ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБнинг даъвони таъминлаш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБ ва жавобгар Ж.М. ўртасида кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур кредитнинг таъминоти сифатида жавобгар Ж.М.га тегишли “Jetour X70 Plus” русумли автотранспорт воситаси гаровга қўйилган. Шу сабабли, даъвогар банк судга гаровдаги мулк бўйича даъвони таъминлашни сўраб чиққан.

Суд ажримига кўра, жавобгар Ж.М.га тегишли “Jetour X70 Plus” русумли автотранспорт воситасига нисбатан даъвони таъминлаш чоралари кўрилиши белгиланган.

Юқоридаги ҳужжатга асосан Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлими ходимлари томонидан “Jetour X70 Plus” автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди ҳамда кредит қарздорликларини ўз вақтида тўлаши юзасидан қарздорга тушунтиришлар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!