Озарбайжон президенти муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди

Озарбайжон президенти муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев парламентни тарқатиб юборди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди, дея хабар беради TASS.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Миллий Мажлисни (мамлакат парламенти) тарқатиб юборди ва 1 сентябрга муддатидан олдин парламент сайловларини белгилади. Давлат раҳбарининг тегишли фармойиши ўз сайтида эълон қилинди.

— Озарбайжон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 1-бандини ҳисобга олиб, қарор қиламан: олтинчи чақириқ Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси тарқатиб юборилсин. Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисига муддатидан олдин сайловлар 2024 йил 1 сентябрга белгилансин, - дейилади ҳужжатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!