Сионист қотиллари бир кунда 40 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди

Сионист қотиллари бир кунда 40 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 267 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар ал-Маваси, Шужайя ҳудуди ва Рафаҳдаги қочқинлар лагери ҳамда чодирларига ҳужум қилишда давом этяпти. Сионист қотиллари бир кунда 40 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди.

▪️Наблусдаги Ғарбий Соҳилда қаршилик кучлари босқинчилар билан шиддатли жанг қиляпти. Ҳалилда нацистлар Шувейка оиласининг дафн маросими қатнашчиларига шовқинли гранаталар ва кўздан ёш оқизувчи газ билан ҳужум қилишди.

▪️Ал-Қассам жангчилари Шужайя ҳудудида босқинчиларга қўшиб, миналанган бинони портлатиб юборди.

▪️Ҳусийлар ва Ироқ қаршилик кучлари Ўрта Ер денгизида нефть ташувчи WALER танкери ва Қизил денгизда Американинг Delonix кемасига ҳужум қилди.

▪️Ҳизбуллоҳ Шломи аҳоли пунктидаги ҳарбийлар қароргоҳига ҳужум қилди.

▪️Испания Жанубий Африканинг Халқаро Суддаги даъвосига қўшилишини айтди.

▪️БМТ: Исроилнинг ҳужуми оқибатида Шужайяни 60 мингдан 80 минг нафаргача аҳоли тарк этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!