Исроилнинг Ғазодаги икки уйга ҳаво ҳужуми оқибатида камида 8 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазодаги икки уйга ҳаво ҳужуми оқибатида камида 8 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо шаҳридаги иккита турар-жой биносига зарба бериши оқибатида камида саккиз фаластинлик ҳалок бўлди.

Фаластиннинг WАFА ахборот агентлиги хабарига кўра, Абу Кумаил оиласининг ад-Дереж маҳалласидаги уйи, шунингдек, Эс-Сабра кварталидаги Қувайдерлар оиласининг уйи Исроил ҳаво кучлари томонидан бомбардимон қилинган.

Исроилнинг икки уйга уюштирган ҳужумида камида саккиз нафар фаластинлик, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бундан ташқари, кўп сонли фаластинлик яраланган.

Шунингдек, Сабра кварталида исроиллик учувчисиз учувчи самолётнинг автомобилга урилгани оқибатида кўплаб қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!