Европа Иттифоқи Мисрга иқтисодий ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун бир миллиард евро ажратди

Европа Иттифоқи Мисрга иқтисодий ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун бир миллиард евро ажратди

Брюссел мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун Қоҳирага бир миллиард евро ажратди.

Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Қоҳирада «Миср-Европа иттифоқи» сармоявий форумининг очилиш маросимидаги нутқи чоғида маълум қилди.

«Март ойида Миср билан 7,4 миллиард евро миқдоридаги ёрдам шартномасини имзоладик. Бугун биз Қоҳирага ваъда қилинган маблағнинг бир миллиардини мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун ажратмоқдамиз», деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!