"Human Rights Watch": Кенияда норозилик намойишлари пайтида камида 30 киши ҳалок бўлди

"Human Rights Watch": Кенияда норозилик намойишлари пайтида камида 30 киши ҳалок бўлди

Кенияда ҳукуматга қарши намойишлар чоғида камида 30 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда "Human Rights Watch" инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди, деб ёзади «Репорт».

Аввалроқ ОАВ 13 киши ҳалок бўлгани, 200 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

Ташкилот, шунингдек, мамлакат бўйлаб намойишларда қатнашиб, бедарак йўқолган кўп сонли одамларга эътибор қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Кенияда қўшимча солиқлар жорий этилишига қарши норозилик намойишлари бошланиб, бутун мамлакат бўйлаб тарқалди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!