"Навбаҳор" Бабаян билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди

"Навбаҳор" Бабаян билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди

"Навбаҳор" Самвел Бабаян билан хайрлашди.

Бу ҳақида "лочинлар" расмий сайти эълон қилди.

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаяннинг соғлигида муаммолар юзага келганлиги ва даволаниш кўп вақтни талаб этиши боис, "Навбаҳор" клуби раҳбарияти ҳамда жамоа бош мураббийи ўртасидаги ўзаро келишувга асосан, Самвел Бабаяннинг клуб билан тузилган шартномаси бекор қилинди.

Биз Самвел Вячеславовичга “Навбаҳор”даги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, тезроқ шифо топиши, кейинги фаолиятида эса омад ёр бўлишини тилаймиз" - дейилади "Навбаҳор" сайтида эълон қилинган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!