Ўзбекистонда 200 та микроГЭС қурилади

Ўзбекистонда 200 та микроГЭС қурилади

ГЭСлар Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарёда барпо этилади, дея хабар берди @Sputnikuzbek.

“Лойиҳаларни амалга ошириш учун ерларни тадбиркорларга 20 йил муддатга ижарага бериш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, микро ГEС фойдаланишга топширилгандан сўнг тадбиркор 10 йил муддатга мол-мулк солиғидан озод қилинади”, дейди Ўзбекгидроэнерго бўлим бошлиғи Авазбек Зокиров.

Уларни қуришга хусусий секторни ҳам жалб қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда аукцион орқали 60 га яқин микро ва кичик ГЭС лойиҳасининг хусусий ташаббускорлари аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!