Хитойда "чипдаги мия" яратилди

Хитойда "чипдаги мия" яратилди

Хитойнинг Тяньцзинь университети олимлари илк бор инсон илдиз ҳужайраларидан ташкил топган мия томонидан бошқариладиган робот яратишди. Тадқиқотчилар технологияни "чипдаги мия" деб аташган.

ОАВ бу ихтирони биокомпьютинг соҳасидаги катта ютуқ деб атамоқда ва у “инсон-робот гибрид интеллектини” ривожлантиришга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Кичкина ҳайкалча кўринишидаги роботни яратиш учун олимлар лабораторияда инсон илдиз ҳужайраларидан тўқималарни ўстиришди ва уни нейрон интерфейси билан бирлаштирдилар. Робот юришни, турли тўсиқлардан қочишни, нишонларни кузатишни ва нарсаларни ушлашни ўрганиб улгурган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!