Ливан Озарбайжон орқали Исроил билан уруш қилишни истамайди

Ливан Озарбайжон орқали Исроил билан уруш қилишни истамайди

Ливан Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Боуҳабиб исроиллик ҳамкасби Исраэл Кацга махсус мактуб йўллаб, унда Байрут давлатлар ўртасида уруш бошланишини истамаслигини тушунтирди. Ливан томонининг баёноти Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов орқали етказилди, кейинчалик у Кац билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.

Байрамовнинг айтишича, ливанликлар Озарбайжон ва Исроил ўртасидаги яхши муносабатлардан хабардор бўлгани учун хабарни этказиш учун уни танлаган. Ливан ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар йўқ, шунинг учун улар ўртасидаги алоқа кўпинча воситачилар орқали амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!