Ўзбекистонда UzAuto Inzi'даги давлат улуши хусусийлаштиришга қўйилди

Ўзбекистонда UzAuto Inzi'даги давлат улуши хусусийлаштиришга қўйилди

Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги автомобиллар учун алюминий қисмлар ишлаб чиқарувчи UzAuto Inzi қўшма корхонасининг давлат улуши – 50 фоиз акциясини кимошди савдосига қўйди.

Активнинг бошланғич баҳоси қарийб 113,36 миллиард сўмни (9,04 миллион доллар) ташкил этади.

Майдони қарийб 15,4 минг квадрат метр бўлган заводнинг баланс қиймати 122,6 миллиард сўм (9,77 миллион доллар)га баҳоланмоқда.

Ўзбекистон пойтахтида жойлашган ишлаб чиқариш мажмуасининг эскириш даражаси 38 фоиздан ошади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!