Гутерриш Бишкек ва Душанбени чегара масаласида келишиб олишга чақирди

Гутерриш Бишкек ва Душанбени чегара масаласида келишиб олишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қирғизистон ва Тожикистонни чегарадаги келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда у Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради «Радио Азаттик».

Гутерриш Бишкек ва Душанбени Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларни муваффақиятли делимитация қилишдан ўрнак олишга чақирди. Шу билан бирга, БМТ Бош котиби Фарғона водийсидаги давлат чегараси жуда чалкаш эканлигини инобатга олиб, бу вазифанинг мураккаблигини тушунишини таъкидлади.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара бўйича музокаралар 2023 йилдан буён давом этмоқда. 2021-2022 йилларда давлатлар ўртасида қурбонлар билан якунланган чегара можаролари юз берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!