Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Х. ва А.Х. фуқаро М.Х.га жами 84 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 5 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, А.Х.нинг ёнидан яна 18 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!