Белоусов МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди

Белоусов МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди

Россия Мудофаа вазири Белоусов МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди.

Минскда ўтаётган Кенгаш йиғилишида Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

Мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорликнинг бир қатор масалалари, жумладан:

▪️2030 йилгача радиациявий, кимёвий ва биологик вазиятни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш;
▪️МДҲ давлатлари қуролли кучларининг Бирлашган алоқа тизимининг фаолиятини;
▪️Ҳамдўстлик мамлакатлари қуролли кучларининг 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирларини муҳокама қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!