Сўх туманида 13 миллион сўм жаримaни вақтида тўламаган «ҳайдовчининг» машинаси хатланди

Сўх туманида 13 миллион сўм жаримaни вақтида тўламаган «ҳайдовчининг» машинаси хатланди

У ҳайдовчилик гувоҳномасисиз маст ҳолда автомашина бошқарган эди.

Сўх туманида яшовчи ҳуқуқбузар Ф.Р. 7 март куни «Chevrolet Lacetti» русумли автомашинани туман марказий кўчасида бошқариб кетаётганида ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Маълум бўлишича, фуқаронинг автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ва спиртли ичимликдан маст ҳолда бўлган.

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш ҳужжатлари судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сўх тумани суди ишни кўриб чиқиб, фуқаро Ф.Р. га 13. млн 600 минг сўм жарима жазосини тайинлаган.

Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими ходимлари 24 март куни суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Р. ни маъмурий жарима пулларини ўз вақтида тўлаши юзасидан огоҳлантирган.

Бироқ, қарздор томонидан жарима пуллари ихтиёрий муддат ичида тўланмаган. Шу сабабли, қарздорга тегишли «Chevrolet Lacetti» русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига тортилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!