Алимент ўрнига уй ҳадя қилинди

Алимент ўрнига уй ҳадя қилинди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2022 йил 3 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Е.Т.нинг фойдасига тарбиясидаги уч нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор М.Р.дан ҳар ойдаги даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор М.Р. алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқига нисбатан чеклов ўрнатилган. Қарздорнинг алиментдан қарздорлиги 36 миллион сўмдан ошиб кетганлиги сабаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман судига ўтказилган.

Суд залида қарздор ўзига тегишли бўлган, Тахиатош тумани “Найман” овул фуқаролар йиғинида жойлашган икки хонали уйини фарзандлари вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент эвазига ундирувчига ҳадя этган. Шу муносабат билан, ундирувчи Е.Т. алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмасдан қайтаришни сўраган ва ижро иши тугатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!