Армия сулҳни, Нетаняху эса урушни хоҳлайди

Армия сулҳни, Нетаняху эса урушни хоҳлайди

Исроил ҳарбий раҳбарияти, ҳаттоки Ҳамас эксклавда ҳокимият тепасида қолган тақдирда ҳам ўт очишни тўхтатишга содиқ, деб ёзади New York Times.

Америка нашрида чоп этилган маълумотлар Исроил хавфсизлик кучларининг олти нафар амалдаги ва собиқ ходими билан суҳбатларга асосланган.

Ҳарбийлар «аввалгига қараганда камроқ ўқ-дорилар, камроқ эҳтиёт қисмлар, камроқ энергияга эга» деб ҳисоблайди, деди Исроил Миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ раҳбари.

ИД расмийларининг фикрича, Ҳамас билан сулҳ қолган 120 нафар исроиллик асирларнинг ҳаммасини озод қилишга олиб келади, Ҳизбуллоҳ билан шимолда тинчликка йўл очади ва ҳарбийларга тикланиш ва келажакда Ливанда кенгроқ урушга тайёргарлик кўриш учун вақт беради.

Исроил Бош вазири Нетаняху New York Times газетасидаги хабарни танқид қилиб, яҳудий давлати барча мақсадларига эришгандан кейингина урушни тугатишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!