Қорақуртлар туяларни чақиб ўлдирмоқда

Қорақуртлар туяларни чақиб ўлдирмоқда

Қозоғистоннинг Атирау вилояти учта туманида салкам 400 та туя қорақурт чақиши оқибатида касалланди, шундан 63 таси ўлган.

Индер, Исатай, Қурмангази туманларида заҳарли ўргимчаклар кўпайган. Уларнинг чақиши оқибатида 397 та туя касалланган. Ҳайвонларни даволаш учун тегишли чоралар кўрилмоқда, деб ёзди AtyrauPress.

Қорақурт чақиб касалланган ва ўлган туялардан намуналар олиниб, вилоят ветеринария лабораториясига жўнатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!