Исроил босқинчилиги туфайли АҚШ расмийлари сафи камайиб бормоқда

Исроил босқинчилиги туфайли АҚШ расмийлари сафи камайиб бормоқда

АҚШ Ички ишлар вазирлигида махсус ёрдамчи бўлиб ишлаган 24 ёшли муслима Марям Ҳассейн Байден маъмуриятининг Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддиятга доир сиёсатига рози бўлмагани учун истеъфога чиқди.

«Мен мусулмон ва америкалик сифатида Исроилнинг фаластинликларга қарши геноцидини молиялаштириш ва ёрдам беришда давом этиб, турли ходимларининг овозини эътиборсиз қолдирадиган маъмурият учун ишлашни давом эттира олмайман», деди Ҳассейн ишдан бўшатиш сабаби ҳақида.

У маъмуриятни фаластинликлар учун адолатга чақираётган ходимларни эътиборсиз қолдирганликда танқид қилди ва президент Байденни зўравонликни молиялашда ва арабларга қарши стереотипларни тарғиб қилишда давом этаётганликда айблади.

«Оилам ва мен, бошқа мусулмонлар ва араб америкаликлар билан 2020 йилда президент Байденга овоз бериш учун чиққанимизда, бу Байден кампанияси адолат ваъда қилгани учун эди. Бу ваъда ва маъмуриятга бўлган ишонч пучга чиқди», - дея қўшимча қилди Ҳассейн.

❕ Унинг истеъфоси АҚШ ҳукумати ходимлари ўртасидаги норозилик тўлқинининг бир қисмига айланди. Яқинда 11 га яқин киши Вашингтоннинг Ғазодаги можаро бўйича позициясига рози эмаслиги белгиси сифатида ўз лавозимини тарк этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!